Янги ҳафта нефть нархининг тушиши билан бошланди

Олам 3265
image

Дунёда нефть нархи савдолар бошланиши билан кескин тушиб кетди. Биржа маълумотларига кўра, пасайш 8-9 фоизни ташкил қиляпти. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Brent маркали нефть нархи 8,22 фоизга тушиб бир баррели 25,13 долларга тенг бўлган. WTI маркали нефть эса 9,89 фоизга арзонлашиб, бир баррели 21,32 долларгача пасайган.

Қайд этиш керакки, нефть нархи ҳафта сайин пасайиб, шу паст нарх одатий ҳолга айланиб қоляпти. “Қора олтин”нинг арзонлашиши март ойи бошида Россия ва OPEC нефть қазиб олиш ҳажми бўйича келишувга эриша олмагач, бошлаганди. Ўтган ҳафта давомида Brent маркали нефтнинг бир баррели 28-30 доллар атрофида бўлди ва кейинроқ янада пасайди.

Нефть нархининг бу қадар паст бўлиши иқтисоди "қора олтин"га боғланган Россия, Венесуэла, Саудия Арабистони каби давлатларга оғир зарба беради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 3
Теглар
t
×