Яна уч ҳудудда 67 нафар бемор аниқланди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
8126Бугун, 2 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 67 нафарга ортиб, 42 437 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 51 нафари Тошкент шаҳрида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида;
• 8 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Олмазор туманида яшаган 77 ёшли Н.А. (аёл) вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 98 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, мамлакатдада 39 862 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 248 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь