Яна уч ҳудудда 188 киши коронавирусга чалинди
Жамият
−
27 Сентябрь 2020
8188Бугун, 27 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 188 нафарга ортиб, 55 320 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 163 нафари Тошкент шаҳрида;
• 15 нафари Андижон вилоятида;
• 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 219 нафар;
• Тошкент вилоятида 92 нафар;
• Андижон вилоятида 14 нафар;
• Самарқанд вилоятида 13 нафар;
• Фарғона вилоятида 12 нафар;
• Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 8 нафар;
• Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 51 829 (+371) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3033 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.
LiveБарчаси