Яна бир ўзбекистонлик Туркияда вафот этди

Жамият

image

47 яшар Ўзбекистон фуқароси Туркияда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

“Бош консулхона маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ч.Р. юрак етишмовчилигидан вафот этган”, дейилади расмий хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 январь куни Туркиянинг Измир вилояти Қаршияка туманида 18 яшар ўзбекистонлик аёл ўнинчи қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлган эди. 

Бош консулхона юқоридаги икки ҳолатни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. 

Таъкидланишича, вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.  

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Анқара шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасига (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (тел.: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг