Яна бир ўлим. ССВ бунда ҳам айбни беморнинг ўзига ағдаряпти
Жамият
−
26 Июль 2020
25988Коронавирусга чалинган тошкентлик бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 114 тага етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 67 ёшли Т.З. (эркак)да жорий йил 4 июль кунидан ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, юрак тез уриши ҳамда кўкрак соҳасида оғриқ қўшилишига қарамай уй шароитида даволанган. 11 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Юқорида Соғлиқни сақлаш вазирлиги “4 июль кунидан ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, юрак тез уриши ҳамда кўкрак соҳасида оғриқ қўшилишига қарамай уй шароитида даволанган”, дея алоҳида урғулаган. Балки унинг 11 июлгача уй шароитида даволанишига ўз вақтида тез ёрдамнинг етиб келмагани, шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмагани сабабдир. Ҳар ҳолда ССВ вафот этган беморларни уй шароитида даволанган дейишни дўндиради. Ҳали ҳеч бир ўлим ҳолати бўйича “тез тиббий ёрдам етиб келмагани, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун” деган жумлаларни ўқиганимиз йўқ.
LiveБарчаси