Яна бир топ футболчи Роналдунинг жамоадошига айланди
Спорт
−
21 Август 2023
9172“Манчестер Сити” ҳимоячиси Эмерик Ляпорт фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Испания терма жамоаси футболчиси Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга розилик берган ва ҳозирда “Ал-Наср” билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 3 йиллик тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Ляпортнинг Риёд клубидаги маоши 19 миллион евро атрофида бўлади, Инглиз клуби эса трансфер орқали 20 миллион евродан кўпроқ даромад олади.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи 2018 йилнинг январь ойидан бери “Манчестер Сити”да ўйнаб келаётган эди. Ўтган 2022/2023 йилги мавсумда Лапорт “шаҳарлилар” сафида барча турнирларда 24 ўйинда майдонга тушди. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йил ёзида якунланар эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов билан шартномасини якунлаганини маълум қилган эди. Машарипов ҳозирда эркин агент ва унинг янги жамоаси номи тез орада эълон қилинади.
LiveБарчаси