Энди алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчилар ҳам ҚҚС тўлайди

Жамият

image

Этил спирти ишлаб чиқариш учун сарфланаётган буғдой меъёри қайта тасдиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган. 

Лойиҳада белгиланишича, 2020 йил 1 мартдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади.

Шунингдек, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини аниқлаган шахсларни мазкур ҳуқуқбузарлик (жиноят) учун қонунчиликда белгиланган жарималар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси:

2020 йил 1 декабрга қадар илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда этил спирти ишлаб чиқариш учун сарфланаётган буғдой меъёрини қайта тасдиқлайди. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда:

2020 йил 1 апрелга қадар алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларга, улар томонидан эса чакана савдо корхоналарига алкоголь маҳсулотларини электрон навбат орқали реализация қилиш порталининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;

2020 йил 1 декабрга қадар ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаган шахсларни моддий рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий илова ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС қарори лойиҳаси

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг