Яна бир штат Трампга президентликка номзодини қўйишни тақиқлади

Олам

image

Мэн штати Американинг собиқ президенти Дональд Трампга президентликка номзодини қўйишни тақиқлади. Бу ҳақда штат расмий сайтида хабар берилди.

Мэн штати давлат котиби Шенна Беллоузга кўра, Трамп 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришдаги роли туфайли АҚШ президентлигига номзодини қўя олмайди. Унинг қайд этишича, собиқ президент қўзғолонда қатнашгани учун бундай лавозимларни эгаллашни тақиқловчи қонунни бузган.

“Бу хулосага келиш мен учун осон бўлмади. Эсимда, ҳеч бир Давлат котиби Конституцияга киритилган 14-ўзгартиришнинг учинчи бўлимига кўра, президентликка номзодга сайлов бюллетенига кириш ҳуқуқини ҳеч қачон рад этмаган. Шунга қарамай, мен президентликка номзод илгари исёнда қатнашмаганини ҳам тан оламан”, дейди Беллоуз.

Трамп сайловолди ташвиқоти вакили Стивен Чонг жамоа Мэн судига шикоят қилишини билдирган.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг август ойида Дональд Трампга 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришга алоқадор федерал айбловлар қўйилганди. Федерал судьялар ҳайъати унга тўртта модда бўйича айблов эълон қилди, улардан иккитаси 5 йилгача, яна иккитаси эса 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Собиқ президент ўз айбини тан олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Мэн штати бу тақиқни жорий этган иккинчи штат бўлди. Аввал Колорадо Олий суди Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Мэн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг