Яна бир “Реал” аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
14 Июнь 2023
5555Мадриднинг “Реал” клуби аъзоси Мариано Диас Саудия Арабистонига ўтса, йилига тахминан 7 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Айни дамда 7 миллион евролик таклиф “Реал” ҳужумчиси учун энг фойдалиси бўлиб турибди. Қайд этилишича, Марианога асосий даъвогар “Аш-Шабаб” клуби ҳисобланади. Шунингдек, “Ал-Фатеҳ” клуби ҳам уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
29 ёшли Мариано Диас жорий мавсум “Реал” сафида Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушди. У 2016 йилдан буён “қироллик клуби”нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи 2017 йилдан 2019 йилгача Франциянинг “Лион” клубида ижара асосида тўп тепди. “Transfermarkt” портали унинг қийматини 2,5 милллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид суперклубининг яна бир аъзоси Карим Бензема Саудияга кўчиб ўтганди. 35 ёшли франциялик футболчи “Ал-Иттиҳод” билан икки йиллик шартнома имзолади.
LiveБарчаси