Яна бир пахта заводида қинғирликлар фош этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида ўтказилган назорат тадбирида содир этилган талон-тарожлик аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, корхона техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Улар жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн сўмлик техник чигитни 11 та юк ташувчи машинага юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар  асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Хоразмдаги 3 та пахта тозалаш корхонасида мансабдор шахслар устидан жиноий иш очилгани тўғрисида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Бош прокуратура пахта

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг