Яна бир маҳсулот ҚҚСдан озод қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекисотонда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган. Бу рўйхатда гўшт, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон ва сут жой олган. Куни кеча эса бу рўйхатга картошка уруғи ҳам киритилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. 

2018 йилда 350 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектидан фақатгина 7,1 мингтаси (2 фоиз) қўшилган қиймат солиғини тўлаган.  Солиқ ислоҳотлари концепцияси қабул қилингач, бу рақам 40 мингдан ортган ва уларнинг  4 мингтаси ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчисига айланган.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан охирги икки ҳафтада 40 миллиард сўмлик ҚҚС ҳисоботлардаги камчиликлар аниқланган ва бартараф этилган. Бунда импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолати рўй берган — бир кунлик тушум миқдори беш баробаргача камайтириб кўрсатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Давлат солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made