Яна бир ХБА 65 фуқарони қарийб 3 млрд сўмга “ухлатгани” фош бўлди

Жамият

image

Охирги вақтлардан фуқароларни алдаб кетган хусусий бандлик агентликлари ҳақида хабарлар жуда кўпайди. Сурхондарёда ҳам ХБАнинг фуқароларни алдаб, катта пулг чув туширгани маълум бўлди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, “I.J.O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқалар 2019 йил давомида фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, Дания ва Швейцария давлатларига ишга юбориш важи билан уларнинг ҳар биридан (61 нафар) 45 млн сўмдан жами 2,6 млрд сўмни жамиятнинг банк ҳисоб рақамига ўтказдириб, уларни ишга юбормасдан, фуқароларнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Бундан ташқари, жамиятга алоқадор шахслар 2019 йилнинг июль ойида Корея Республикасига ишга юбориш важи билан 4 нафар фуқароларнинг 16 500 АҚШ доллари ҳамда 125 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “I.J.O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик хусусий бандлик агентлиги

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг