Яна бир қурбон. 53 ёшли эркак вафот этди

Жамият 7469
image

Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. 53 ёшли бемор мамлакатда коронавирусдан вафот этган 119-қурбон бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3
t
×