Яна бир қонун муҳокамага қўйилди
Жамият
−
05 Октябрь 2019
5743Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига "Tелерадио узатиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси жойлаштирилди.
Ушбу қонун телерадио узатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунга кўра, юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий компаниялар ва чет эл фуқаролари телерадиоузатиш ташкилотларини тузишга ҳақлидир. Бунда уларнинг умумий улуши 30 фоиздан ошмаслиги керак.
Белгиланишича, телерадио узатиш соҳасидаги лицензиялашни Телерадио узатиш Кенгаши амалга оширади. Кенгаш томонидан лицензия 10 йил муддатгача берилиши мумкин.
Қонун 38 моддадан иборат бўлиб, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тайёрланган.
Муҳокама шу йилнинг 18 октябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь