Яна бир қанча ўзбекистонликлар коронавирусдан шифо топди

Жамият

image

Бухоро ва Хоразм вилоятларида 19 нафар бемор коронавирус касаллигидан тузалди. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Матонат билан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабаси: Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 11 нафари эркак, 4 нафари аёл.

Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Бухоро ва 2 нафари Сурхондарё вилоятидан бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда. Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83 нафарга етган.

Шунингдек, Хоразм вилоятида тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 3 нафари аёл, 1 нафари эркак бўлиб, 2 нафари Бухоро вилоятидан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 27 ёшда. Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайган.

Шу билан, мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сони 293 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made