Яна бир гуруҳ россияликлар Канаданинг “қора рўйхати”га киритилди
Олам
−
23 Сентябрь 2023
2130Канада Россияга қарши янги санкцияларини эълон қилди. “Қора рўйхат”га россиялик 42 нафар жисмоний ва 21 та юридик шахс киритилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, санкциялар жорий йилнинг 20 сентябридан кучга кирган.
Чекловларга Москва давлат халқаро муносабатлар институти, “Взгляд”, “Комсомольская правда” нашрлари, “Юнармия”, “Ёш гвардия”, “Россия география жамияти” ёшлар ташкилотлари, “Валдай” клуби, “Владимир Точмаш акциядорлик жамияти”, “Ковров механика заводи” АЖ ва бошқалар киради.
Канада санкциялар киритган шахслар орасида МГИМО ректори Анатолий Торкунов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Антон Котяков, “Россотрудничество” ташкилоти раҳбари Евгений Примаковлар ҳам бор.
Таъкидланишича, санкциялар қўлланилиши украиналик болаларни депортация қилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг иштироки, дезинформация ва Россия Федерациясининг ядро сектори билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Канада Россиянинг 33 нафар амалдаги ёки собиқ юқори мартабали амалдорлари ва 6 та ташкилотига, бу йилнинг февраль ойида эса 129 нафар жисмоний ва 63 та юридик шахсга санкция киритганди.
LiveБарчаси