Яна бир футболчи Осиё кубогида Ўзбекистонга ёрдам бера олмайди

Спорт

image

Айни кунларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг 1/4 финали доирасида Қатарга қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур баҳсда “оқ бўрилар”нинг ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Насруллаевнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиши қийин кечмоқда ва у турнирда иштирокини давом эттира олмайди. Тиббий штаб, мураббийлар, клубдаги шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Насруллаевнинг муолажаларни Ўзбекистонда давом эттиришига рухсат берилди.

Шунингдек, Отабек Шукуров ҳамда Умар Эшмуродов респиратор касаллик натижасида бироз бетоблиги сабаб сўнгги машғулотда иштирок эта олмаган. Шифокорлар иккала футболчи ҳам бўлажак ўйинга қадар тузалиб, сафга қайтишини маълум қилди.

Игор Сергеев ЎФА таклифига кўра АҚШлик таниқли жарроҳ доктор Зикриа Башир томонидан “Аспетар” клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг дастлабки тахминларига кўра, футболчи тўлиқ тикланиши учун 8 ой атрофида вақт талаб этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров Осиё кубоги Шерзод Насруллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг