Яна бир фуқаро метрода темир йўл изларига йиқилиб тушди
Жамият
−
27 Июнь 2019
7205Бироз олдин, кеча, 26 июнь куни Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” бекатида наманганлик 25 ёшли йигитнинг темир йўл рельси устига йиқилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 27 июн куни соат 09:20 лар атрофида Тошкент метрополитенида яна бир юқоридагига ўхшаш ҳолат юз берган.
Метрополитеннинг “Беруний” бекатида платформанинг четида турган, 1991 йилда туғилган Ш.Д. темир йўл изларига йиқилиб тушган.
Станция ходимлари тезлик билан фуқарога биринчи ёрдам кўрсатган. Маълум қилинишича фуқаро жиддий жароҳат олмаган.
Мазкур ҳолат поездлар қатновининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
LiveБарчаси