Тошкентда наманганлик 25 ёшли йигит метро рельсига йиқилиб тушди

Local

image

Кеча, 26 июнь куни тахминан соат 17:00да Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” бекатида 25 ёшли йигит метро рельсига йиқилиб тушган. 

Тошкент метрополитени матбуот хизматининг хабар беришича, у Наманган вилояти Косонсой туманида 1994 йилда туғилган Х. М. бўлган.

Хабарда йиқилиш фуқаро ўзини ноҳуш сезганлиги оқибатида содир бўлгани қайд этилган. Йиқилиш натижасида у жиддий бўлмаган жароҳат олган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда.

“Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган”, дейилади хабарда.


Author

Rate Count

63

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends