Яна 34 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди

Жамият 6606
image

Бугун, 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 нафарга ошиб, 4482 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни пайтда мамлакатда 3444 (+87) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1020 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 3
t
×