Яна 3 та ҳудудда жами 37 нафар бемор соғайиб чиқди
Жамият
−
13 Июнь 2020
7872Қозоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида жами 37 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 13 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Тошкентда 21 нафар ва Навоийда 14 нафар, жами 37 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди", дейилади хабарда.
Шу тариқа Қорақалпоғистонда жами касаллик қайд этилганлар сони 138 нафар бўлиб, эндиликда шундан 136 нафари тузалди. Айни пайтда бу ҳудудда даволанаётганлар сони 2 нафарни ташкил этиб, коронавирусдан холи бўлишга яқин турибди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2713 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1875 нафари соғайди. Айни пайтда пойтахтдаги даволаш муассасаларида 827 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда.
Навоийда эса шу пайтгача 260 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда шифо топганларнинг сони 181 нафарга етди. Шу кунларда навоийлик шифокорлар 79 нафар бемор ҳаёти учун учун курашмоқда.
Маълумот учун, ҳозирги соатгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси