Яна 3 нафар ўзбек боксчиси Олимпиада лицензиясига эга чиқди

Спорт

image

Италиянинг Бусто Арсицио шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи лицензион турнир якунланди.

Мусобақада умумий 9 нафар боксчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Баҳслар якунига кўра, эркаклар терма жамоасидан иштирок этган барча боксчилар йўлланмага эга чиққан бўлса, аёллардан бир нафар боксчи Олимпия ўйинлари лицензиясини нақд қилди.

Кеча, 11 март куни кечки дастурда -80 кг вазнда иқтидорли боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев ўтиш баҳсида колумбиялик Хуан Ортис билан баҳс олиб борди ва ишончли тарзда ғалаба қозонди – 5:0.

-71 кг вазнда рингга кўтарилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев иорданиялик Зейяд Ишайиш билан бўлиб ўтган баҳсда рақибини мағлубиятга учратди.

Аёллар ўртасида -50 кг вазнда Сабина Бобоқулова ҳал қилувчи баҳсда япониялик Ринка Киношитага қарши рингга чиқди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Олимпиада Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тўрабек Ҳабибуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг