Яна 3 ҳудудда 22 нафар бемор коронавирусдан соғайиб чиқди

Жамият 5556
image

Самарқанд ва Андижон вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жами 22 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафар эса Наманган вилоятидан.

Самарқанд вилоятидан соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшда, ёши кичиги 18 ёшда.

Шунингдек, Андижон вилоятида тузалган бемор (22 ёшли аёл) Андижон шаҳридан бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 1120 нафарга етди. Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2859 нафарга етди.

 

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3.1
t
×