Яна 243 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
19 Июль 2020
17299Бугун, 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 нафарга ошиб, 16429 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
36 нафари Андижон вилоятида;
22 нафари Наманган вилоятида;
18 нафари Тошкент вилоятида;
17 нафари Бухоро вилоятида;
15 нафари Сирдарё вилоятида;
9 нафари Самарқанд вилоятида;
3 нафари Сурхондарё вилоятида;
1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 9127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 7218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси