Яна 2 нафар ўзбекистонлик дзюдочи “Катта дубулға” турнирида совриндор бўлди

Спорт

image

Бугун, 2 март куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири баҳслари давом эттирилди. Кун дастурида ўз имкониятини синовдан ўтказган ўзбекистонлик дзюдочилардан 3 нафари бронза медалини қўлга киритди.

-73 кг вазнда Шаҳрам Аҳадов 3-ўрин учун кечган баҳсда нейтрал атлет мақомида курашган Маҳмадбек Маҳмадбековдан устун келиб, бешинчи маротаба “Катта дубулға” таснифидаги мусобақанинг медалини расмийлаштирди.

-73 кг вазн тоифасида курашган яна бир ўзбекистонлик спортчи Обидхон Нўмонов ҳам бронза медалига сазовор бўлди. Қозоғистонлик Данияр Шамшаев беллашувда тақиқланган усулни қўллагани учун Нўмонов бронза медали билан тақдирланди. Шу тариқа, Нўмонов ва Аҳадов ўз ҳисобларига жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 500 очкони қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 1 март кунги дастурда икки Ўзбекистон вакили медалларни қўлга киритгани хабар қилинганди.

Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида Достон Рўзиев, аёллар ўртасида -52 кг вазнда Гулҳаё Жўраева жамоа ҳисобида дастлабки медалларни қўшиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Катта дубулға Шаҳрам Аҳадов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг