Достон Рўзиев Тошкент “Катта дубулға” турнирида ғолиб бўлди
Спорт
−
01 Март
3201Айни кунларда Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли “Катта дубулға” турнири ўтказилмоқда. Бугун, 1 февраль куни 19 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирокини бошлади.
-60 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказган Ўзбекистон вакили Достон Рўзиев финал баҳсида жаҳон чемпионати совриндори, грузиялик Георгий Сардалашвилини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида -52 кг вазнда Гулҳаё Жўраева Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди. Жўраева финалда франциялик Амандин Бушарга имкониятни бой бериб, фаолиятида илк бор катталар ўртасидаги йирик мусобақанинг кумуш медалига эга чиқди.
Кун дастурида ўзбекистонлик дзюдочилардан -66 кгда Сардор Нуриллаев татамига чиқди. У бронза медали учун баҳсда бразилиялик Вилям Лима билан курашади.
Маълумот учун, “Катта дубулға” 3 мартга қадар давом этади.
LiveБарчаси