Яна 11 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
Жамият
−
23 Май 2020
8422Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 11 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Бугун, 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 2 ҳолатда пойтахтда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Ҳозирда 551 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2525 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15