Ямандаги аэропортда кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
30 Декабрь 2020 7062 1 дақиқа
Яман жанубидаги Аден шаҳридаги аэропортда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ушбу ҳодиса Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридан янги Ҳукумат аъзолари келган пайт юз берган. Портлаш оқибатида Беш киши ҳалок бўлган ва 20 га яқин киши яралан.

Вазирларнинг ўзлари ўша пайтда ҳали самолётдан тушмаган эди, шунинг учун улар портлашдан жабр кўрмаган. Вазирлар Ҳукумат саройига етказилган.
Аввалроқ, Саудия Арабистонида бўлган Яман Президенти Абду Раббу Мансур Ҳади 24 кишидан иборат янги Ҳукуматни тайинлаган эди.

Аден 2014 йил Хусийлар қўзғолонидан сўнг Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳокимиятларининг вақтинчалик пойтахтига айланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь