Яман иккига бўлиндими?
Олам
−
27 Апрель 2020
9018Бир гуруҳ жангарилар томонидан тузилган Жанубий Яманнинг ўтиш даври кенгаши ўзини ўзи бошқариш режимини эълон қилди. Шунингдек, ўз “ҳудуди“ бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Кенгашнинг таъкидлашича, Яман ҳукумати коррупцияга аралашган ва ўз мажбуриятларини бузмоқда. Шунингдек, уларнинг айтишича, Яман ташқи ишлар вазири Муҳаммад ал-Ҳадрамий Саудия Арабистонини аниқ позицияни эгаллашга ва Жанубий ўтиш кенгашига қарши чоралар кўришга чақирган. Шундан келиб чиқиб Жанубий Яман ўтиш ҳукумати ўз-ўзини бошқариш режимига ўтганини эълон қилган.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Аден ва унга қўшни шаҳарларда кучли ёмғир ва улар келтириб чиқарган кучли тошқинлар туфайли оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида хабар беришди. Маҳаллий аҳоли расмийларни уларга ёрдам беришга чақирган. Ҳозирча ҳукумат уларга ҳеч қандай ёрдам бермагани таъкидланмоқда.
2019 йил ноябрь ойида Яманнинг бутун дунёга тан олинган ҳукумати Риёдда Бирлашган Араб Амирликлари томонидан қўллаб-қувватланадиган Жанубий Яман ўтиш кенгаши аъзолари билан тинчлик шартномасини тузди. Ҳужжатга кўра, илгари Хусийларга қарши курашда иттифоқдош бўлган партиялар жанубий ва шимолий вилоятлардан тенг равишда ягона ҳукуматни тузишлари керак. Жанубий кенгаш аъзолари эса олдин ишғол қилинган жанубий ҳудудлар, шу жумладан Аден шаҳрининг раҳбариятини ҳукуматга топширишлари керак эди.
Ямандаги қуролли можаро 2014 йил март ойидан бери давом этмоқда. Саудия Арабистони унга 2015 йилда аралашган. Расмий ар-Риёд бошчилигидаги Араб коалицияси Яман Президенти Абду Раббо Мансур Ҳадий қўшинларини қўллаб-қувватламоқда.
LiveБарчаси