Яман ҳусийлари Исроил кемаларини ўққа тутиш билан таҳдид қилмоқда

Олам

image

Ямандаги “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатининг расмий вакили Яҳё Сари Анун Исроилга кемаларини ўққа тутиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Telegram-каналида эълон қилинган баёнотда келтирилган. 

Қайд этилишича, Яҳё Сари дунё мамлакатларини ўз фуқароларини Қизил денгиздаги Исроил кемалари бортидан эвакуация қилишга чақирган. Шунингдек, у мазкур ҳудуддаги яҳудий давлати байроғи кўтарилган ҳар қандай кемага ҳужум уюштирилишидан огоҳлантирган. 

“Яман қуролли кучлари қуйидаги кемаларга ҳужум қилишларини эълон қиламиз, булар: сионистик тузилма байроғи остида ҳаракатланаётган, Исроил компаниялари томонидан бошқариладиган, Исроил компанияларига тегишли бўлган кемалардир”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, ҳусийлар Яманда фаолият юритаётган ярим ҳарбийлаштирилган гуруҳ ҳисобланади. Улар 2004 йилда Яман ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтариб, мамлакат жанубидаги айрим ҳудудларни аста-секин назоратга олган. Ҳусийлар 2011 йилда Ямандаги инқилобда қатнашган, оқибатда президент Али Абдулла Солиҳ истеъфога чиққан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябр куни Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Исроилга расман уруш эълон қилганди. Ташкилотнинг расмий вакили Яҳё Сари ҳусийларнинг бу ҳаракатлари Фаластиндаги мазлумларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган учинчи операция эканини даъво қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил таҳдид ҳусийлар Ансор Аллоҳ Яҳё Сари Анун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг