Ямалнинг отаси “Реал” мухлисларига мурожаат қилди

Спорт

image

“Барселона”нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи “Реал Мадрид” мухлисларининг ўғли ҳақидаги танқидларига жавоб берди.

“Ламин нафақат “Барса”да, балки миллий терма жамоада ҳам ўйнайди. Ёш бўла туриб, “Барселона”да 100 та ўйин ўтказган йигитни мақташимиз керак. Одамлар у ҳақида ёмон гапиришлари менга ёқмайди. Уни қоралашнинг ҳожати йўқ. “Барса” мухлислари “Реал”нинг ёш истеъдодларини ҳақорат қилмайди”, дейди Мунир.

Жорий мавсумда Ямал барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Ламин Ямал Мунир Насрауи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг