Ямалнинг агенти мижозининг маоши оширилишини хоҳлаяпти
Спорт
−
19 Июль
3380Дунёнинг энг машҳур агентларидан бири Жорже Мендеш мижози, 17 ёшли футболчи Ламин Ямал учун “Барселона”дан яхши шароитларни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Манбага кўра, Мендеш клуб раҳбариятидан Ямал билан шартномани кўриб чиқишни сўрамоқда ва унинг маоши оширилишини истамоқда.
Клуб президенти Лапорта эса икки томонни қониқтирадиган иқтисодий ҳаракатларни бошлашга ваъда берди. “Барселона” учун устувор вазифалардан бири Ямалнинг клубдан кетиш фикрига келмаслигидир.
Ямалнинг “Барселона” билан биринчи профессионал шартномаси 3 йиллик. Унда шартнома якунида сезиларли ўсиш билан 2030 йилнинг ёзигача узайтирилиши кўрсатилган, бироқ Мендеш Ламин учун шароитлар яхшиланишини уч йил кутишини истамаяпти.
Ўтган мавсумда Каталония клуби вундеркинди барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Ямал Евро-2024'да ҳам 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.