Ямалга “Golden Boy” мукофоти топширилди

Спорт

image

Йилнинг энг яхши ёш футболчисига тақдим этиладиган “Golden Boy” мукофотини Каталониянинг “Барселона” клуби ва Испания терма жамоасида ўйнаётган 17 ёшли ярим ҳимоячи Ламин Ямаль қўлга киритди. 

Мутахассисларнинг аксар қисми энг яхши ёш футболчини аниқлашда Ямалга овоз берди. Ямаль 2023 йилдан бери “Барселона”да ўйнаб келмоқда, у аллақачон Испания ва Европа чемпионига айланган.

Ўтган йили “Golden Boy” мукофоти “Реал Мадрид” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга насиб этган эди. 

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Ламин 12 учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Ламин Ямаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг