Ямаль севгилиси билан ажрашди

Спорт

image

 “Барселона”нинг ёш юлдузи Ламин Ямаль аргентиналик қўшиқчи Ники Николь билан ажрашганини расман тасдиқлади. Футболчи уларнинг ажралиши атрофида тарқалган миш-мишларга изоҳ бериб, бу қарор ҳеч қандай хиёнат билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

“Биз бирга эмасмиз. Бу ҳеч қандай хиёнат туфайли эмас эди. Биз шунчаки ажралиш қарорини қабул қилдик, ҳаммаси шу. Тарқалаётган гап-сўзларнинг бизнинг муносабатимизга алоқаси йўқ”, деди Ямал журналист Хави Хоёсга берган интервьюсида.

Ламин Ямаль ва Ники Николнинг муносабатлари сўнгги ойларда матбуот эътибори марказида бўлиб келган эди. Улар ижтимоий тармоқлардаги постлари ва оммавий чиқишлари билан тез-тез сарлавҳаларга чиққан. Ҳатто айрим нашрлар Ямалнинг ўйинларидаги пасайиш унинг айнан шу муносабатлари билан боғлик деб ҳисоблади.

Маълумот учун, жорий мавсумда Ямаль Ла Лигада 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширди. Ямаль бу мавсумда жароҳат сабаб жамоасининг 4 та учрашувини ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” раҳбарияти 18 ёшли вингер Ламин Ямалнинг сўнгги пайтлардаги футболдан ташқари хатти-ҳаракатлари ва турмуш тарзидан норози экани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Ламин Ямаль Ники Николь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг