Ямаль Флик қаттиққўл мураббий эканини тан олди

Спорт

image

“Барселона” вингери Ламин Ямаль жамоанинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан ишлаш ҳақида гапирди.

“Флик жуда яхши инсон. У доимо суҳбатни узоқ давом эттиради ва ҳар доим сизнинг ҳолатингиз билан қизиқади. Мен уни мураббий ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Флик қаттиққўл бўлиб кўринади. Лекин шу билан бирга у ҳар бир футболчига нима кераклигини жуда яхши тушунади”, дейди Ямаль.

Жорий мавсумда 17 ёшли Ямаль “Барселона” сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  “Барселона” Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида бугун Португалия клуби билан баҳс олиб бориши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ямаль Флик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг