Ямаль “Барселона” билан янги шартнома имзолайди

Спорт

−

image

Ҳужумчи Ламин Ямаль ва “Барселона” шартномани узайтиришга келишиб олди. 18 ёшга тўлганидан кейин Ямал клуб билан олти йиллик шартнома имзолайди. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

Келишув 1 миллиард евро миқдоридаги товон пулини ўз ичига олади. Ямаль 2025 йил 13 июлда 18 ёшга тўлади. У болалигидан “Барселона” тизимида ўйнаб келмоқда.

Жорий мавсумда 17 ёшли Ямаль 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 150 миллион еврони ташкил этади. У Каталония клуби билан 2022/23 йилги мавсумда Испания Ла Лигасида ғолиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ямаль жароҳат олиб, сафдан чиққани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг