“Барселона” ҳам бир қатор йўқотишларга учради
Спорт
−
11 Ноябрь
2219“Барселона”нинг икки футболчиси жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчилар Ламин Ямаль ва Роберт Левандосвкида жароҳат аниқланди. Испаниялик футболчи 2-3 ҳафтада, польшалик эса 10 кунда тузалиши маълум бўлди.
36 ёшли Левандовски “Барселона”да белидан олган жароҳати сабаб бўлажак ўйинларни ўтказиб юборади. 30 октябрь куни “Црвена Звезда”га қарши ўйинда 17 ёшли Ламин Ямаль қаттиқ жароҳат олди. У тўпиғида кучли оғриқ ҳис қилмоқда.
Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилган бўлса, Ямаль эса 16 та баҳсда қатнашиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг 3 нафар аъзоси жароҳат сабаб сафдан чиққанлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси