“Реал”нинг уч футболчиси сафдан чиқди
Спорт
−
11 Ноябрь
1477Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Осасуна”га қарши ўйинда “Реал Мадрид” клубининг бир неча футболчилари жароҳат олиб, турли муддатларга сафдан чиқди. Бу ҳақда Мадрид клуби матбуот хизмати хабар берди.
Тиббий кўриклардан сўнг “қироллик клуби”нинг бразилиялик футболчиси Родригонинг ўнг оёғи тўғри сон суяги мушаги шикастлангани аниқланди. Қанот ҳимоячиси Васкес эса чап оёғидан жароҳат олди.
Иккала футболчи ҳам бир ойни майдонга туша олмайди.
Шунингдек, “Осасуна”га қарши баҳсда жароҳат олган яна бир бразилиялик футболчи Эдер Милитао мавсум охирига қадар сафдан чиқди. Ҳозирда ҳимоячи операцияга тайёргарлик кўрмоқда. Милитао иккинчи марта хочсимон пайини йиртиб олди.
Шундай қилиб, Мадрид клубининг жорий мавсум жароҳатланган футболчилари сони 7 нафарга етди. Катта эҳтимол билан жамоа қишки трансфер ойнасида ўз сафини янги футболчилар билан бойитади.
LiveБарчаси