Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 22 август куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ чамаси соат 22:00 ларда Қамаши тумани, “Элабод” маҳалласи, Каттаараб қишлоғи ҳудудидан ўтган “Лангар-Майданак” 4Н314-рақамили йўлининг 4 кмда юз берган. Яккабоғ тумани, Галамулла қишлоғида яшовчи, Яккабоғ туман ҳокимлигида ҳайдовчи вазифасида ишловчи А.Р  ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 70 091 DAV Nexia-3 русумли автомашинани бошқариб келиб, “Лангар” сув омборининг бетон тўсиғига урилган.

Натижада, автомашинада бўлган Яккабоғ туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Б.Ф., яна икки йўловчилар турли тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг