Яқинларимнинг ўлими ҲАМАС позициясини ўзгартирмайди – Исмоил Хония
Олам
−
26 июн 2024 6628 1 дақиқа
ҲАМАС етакчиси Исмоил Хония синглиси ва оиласидан 11 кишининг Ғазо шаҳрида шаҳид бўлгани унинг позициясига таъсир қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 25 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.
“Агар душман менинг оиламни нишонга олиб, бизнинг позициямиз ўзгаради деб ўйласа, у адашаётган бўлади”, дейди Хония.
ҲАМАС сиёсий идораси раҳбарига кўра, Ғазо ва Фаластиндаги ҳар бир қурбон унинг оиласининг бир қисмидир. Ўлганларнинг қони уларни ўз йўлида давом этишга, муросага келмасликка, заифлашмасликка ва умидсизликка тушмасликка ундайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо сектори ғарбида жойлашган Аш-Шати қочқинлар лагерига берилган авиазарбаларда 10 киши, жумладан, Исмоил Хониянинг синглиси ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август