Яқин келажакда АҚШ ҳаво кучларининг асосий қисми учувчисиз бўлади
Олам
−
08 Июнь 2023
549310-15 йил ичида АҚШ ҳаво кучлари самолётларининг муҳим қисми учувчисиз бўлади. Бу ҳақда бугун, 8 июнь куни Миллий мудофаа университети битирувчилари олдида нутқ сўзлаган АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (CENTCOM) раиси, генерал Марк Милли маълум қилди.
“Кейинги 10-15 йил ичида сиз АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидаги самолётларнинг жуда юқори фоизини учувчисиз ёки қисман (одамлар томонидан) бошқарилаётганини кўрасиз. Робототехника бизга жуда тез яқинлашмоқда”, деган CENTCOM раиси.
Миллининг қўшимча қилишича, тез орада учувчисиз ҳарбий техника, хоҳ ҳаво кучларида, хоҳ қуруқликдаги қўшинларда ёки турли мамлакатларнинг денгиз флотларида бўлсин, турли ҳарбий амалиётларда жуда кенг қўлланилади.
"Кичик миқдорда, биз кўп йиллардан буён фойдаланамиз, аммо яқин ўн йилликларда робототехникадан ҳарбий ҳаракатларда оммавий фойдаланишни кўрасиз", дейди генерал.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пентагон глобал рақобат майдонига айланиб бораётган Арктикага кўпроқ эътибор қаратиши ва у ерда халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани айтилганди.
LiveБарчаси