АҚШ рақобатлашиш учун янги нуқта топди
Олам
−
07 Июнь 2023
16588Пентагон глобал рақобат майдонига айланиб бораётган Арктикага кўпроқ эътибор қаратмоқчи ва у ерда халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғи, адмирал Майкл Гилдай Вашингтондаги Брукингс институтида сўзлаган нутқида маълум қилди.
"Биз иқлим ўзгариши ҳақида гапирган эдик. Осиё ва Европа ўртасидаги савдо йўллари қутб музликларининг эрозияси туфайли биз билан ҳам тубдан ўзгаради. Шунинг учун Арктика энди рақобат майдонига айланмоқда, биз бу ҳақда эҳтиёткорлик билан ўйлашимиз керак”, деган адмирал Гилдай.
Унинг айтишича, Швеция ҳам НАТОга қўшилгандан кейин Арктика кенгашининг тўққизта давлатидан саккизтаси Шимолий Атлантика альянси аъзоси бўлади. Шундан сўнг, Арктиканинг трансполяр табиати ва трансполяр манфаатлари ҳақида кўпроқ гапира бошланади. Шунингдек, адмирал, Арктикада денгиз машқларини ҳам ташкил этиш мумкин, деб ҳисоблашини айтган.
"Мен йилига икки марта ўтказиладиган ва 30 га яқин мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари ва ўн минглаб денгизчилар иштирок этадиган RIPPAC Тинч океани машқларига параллель бўладиган машғулотларни Арктикада ҳам ўтказишимиз мумкин деб ўйлайман”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-23 июнь кунлари НАТО ташкил этилганидан буён ўтказган ҳаво машғулотларининг энг йиригини ташкиллаштириши айтилганди. Германия ва Шарқий Европада бўлиб ўтадиган ҳаво машқларида 250 та ҳарбий самолёт иштирок этади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15