Xon Saroy компанияси “Орзулар” лойиҳасининг хонадон калитларини ўз эгаларига топширмоқда

Бизнес

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида, 16-мавзе рўпарасидаги “Уч Қаҳрамон” бозори яқинида жойлашган “Орзулар” тураржой мажмуасида навбатдаги хонадонлар ўз эгаларига топширилмоқда. Жорий йилнинг 1-чорагида 3 та бино топширилган бўлса, ҳозирда яна 4 та  бинодаги хонадонлар ўз эгаларига топширилмоқда.

Энг муҳим жиҳати шундаки, барча ишлар режада белгиланган муддатда тўлиқ амалга оширилди. Бу эса Хон Сарой компаниясининг ишончлилиги ва профессионал ёндашувининг яна бир бор тасдиғи ҳисобланади.

Мажмуа номи тасодифий танланмаган. “Орзулар” – бу инсоннинг тинч, фаровон ва қулай ҳаётга бўлган интилишини ифодаловчи лойиҳа. Энди бу орзулар реал ҳаётга айланмоқда.

Мажмуада яратилган шароитлар:

  • Ерости автотураргоҳи – транспорт воситалари учун қулай жой;
  • Дам олиш ва сайр ҳудуди – табиат билан уйғун яшашни истовчилар учун яшил майдонлар;
  • Болалар ва спорт майдончалари – соғлом ва фаол турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган 
  • замонавий иншоотлар;
  • Ҳудуд ичидаги дўконлар ва тижорат майдонлари – кунлик харидларни амалга ошириш учун мажмуа ичида барча шароитлар мавжуд;
  • 24/7 видеокузатув тизими – мажмуа аҳолиси ва уларнинг яқинлари учун юқори даражадаги хавфсизлик.

Xon Saroy компанияси ўз фаолияти давомида 12 та йирик тураржой мажмуаларини муваффақиятли якунлаб, калитларни эгаларига топширган. Ҳозирги кунда яна 10 та йирик лойиҳа фаол қурилиш жараёнида.

Компания ўз лойиҳаларини замонавий қурилиш стандартлари асосида амалга ошириб, ҳар бир хонадонда аҳоли учун максимал қулайлик ва ҳаёт сифатига алоҳида эътибор қаратади. Хон Сарой нафақат қурилиш соҳасида, балки медиа, спорт ва ижтимоий лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Телефон: +998 712007400

Instagram | Telegram | Sayt

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Xon Saroy Орзулар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг