Xon Saroy: 6 йиллик натижалар
Бизнес
−
18 Ноябрь 3214 2 дақиқа
2019 йилда Xon Saroy Тошкент шаҳрида кўп қаватли тураржой биноларини лойиҳалаш ва қуриш билан ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда компания республика бўйлаб 14 та лойиҳани қуриб битказган, 2200 нафар ҳамюртларимизни иш жойи билан таъминлаб келмоқда.
.jpg)
Олти йил давомида Xon Saroy қурилиш соҳасида сезиларли натижаларга эришди: Тошкент ва Навоий шаҳарларида 14 та лойиҳа якунланган, 12 000 га яқин оила янги уй билан таъминланган.
(1).jpg)
Фойдаланишга топширилган тураржой мажмуалари:
Тошкент шаҳрида:
- Xon Saroy – 2022 йил;
- Ayvon – 2022 йил;
- Pandora – 2022 йил;
- Mega Tower – 2022 йил;
- Diplomat – 2023 йил;
- Sayram – 2023 йил;
- Parlament – 2024 йил;
- Salom Qo‘yliq – 2024 йил;
- Ocean – 2024 йил;
- Orzular – 2025 йил.
Навоий шаҳрида:
- Navoiy City 1;
- Navoiy City 2;
- Sulton Saroy;
- Sherxon House.
.jpg)
Бугунги кунда компания Миробод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод ва Бектемир туманларида жойлашган 610 минг кв.м майдонни ўз ичига олган 10 та лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Zo‘rsan, Vatan, Vodiy, Afsona, Shirin Hayot, Muhabbat Shahri, Ramazon, Fazo каби лойиҳаларида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Ҳар бир лойиҳани амалга оширишда компания аҳолига қулай, хавфсиз ва функционал яшаш муҳитини яратишга интилади. Xon Saroy’нинг энг муҳим 7 қадрияти:
- Янги чақириқларга тайёрлик;
- Харидор қулайлиги – устувор;
- Жамоавий ёндашув;
- Аниқ натижага йўналтирилганлик;
- Масъулият – ҳар бир ишнинг асоси;
- Ҳар бир босқичда самарадорлик;
- Ҳалол ёндашув.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида 8 та ва Навоийда 1 та савдо офислари фаолият юритиб келмоқда. Барча бўлимлар ҳар куни 09:00 дан 20:00 гача ишлайди. Харидорлар ўзларига қулай манзилда жойлашган офисга келиб, исталган лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.
Тижорат лойиҳаларидан ташқари компания медиа йўналишда ҳам фаолият олиб боради. 2025 йилда хонанда Шоҳруххон ва режиссёр Суннат Намозов билан ҳамкорликда суратга олинган “Мусиқа бу севги” фильми премьераси бўлиб ўтди.
(1).jpg)
Шунингдек, Xon Saroy мамлакатда спорт ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Бодибилдинг ва таэквондо спорт турларида ёш ҳамда малакали спортчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Xon Saroy қулай яшаш муҳитини яратиш, сифатли хизмат ва маҳсулотлар таклиф этиш ҳамда харидорлар учун қулай нарх ва шартларни сақлаб қолиш йўлида изчил фаолият олиб бормоқда. Компания келажакда бунданда катта мақсадларни кўзлаганини маълум қилди.
Батафсил маълумот учун: 71 200 74 00
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси