Windows ишдан чиқиши 8,5 миллион қурилмага таъсир қилди – Microsoft
Технология
−
21 Июль
6758Windows операцион тизимидаги глобал носозлик 8,5 миллион қурилмага ўз таъсирини кўрсатди. Бу ҳақда Microsoft компанияси маълум қилди.
Windows компьютерларининг ишдан чиқиши бутун дунёдаги компаниялар ишини тўхтатди. Шов-шувли ҳодисага CrowdStrike антивирус янгиланишидаги хато сабаб бўлган. Oперацион тизимнинг кенг кўламли носозлиги у билан ишлайдиган 8,5 миллион қурилмага таъсир қилди.
“Гап Windows операцион тизимида ишлайдиган барча қурилмаларнинг бир фоиздан камроғи ҳақида кетмоқда. Дастурий таъминотни янгилаш баъзан компьютерлар билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин, аммо CrowdStrike маҳсулоти билан боғлиқ юқори даражадаги воқеа каби йирик ҳодисалар тез-тез содир бўлмайди. Муваффақиятсизлик кенг IT экотизимидаги ўзаро боғланишлар кўламини кўрсатади ва IT соҳаси иштирокчиларига мавжуд механизмлардан фойдаланган ҳолда хавфсиз жойлаштириш ва фалокат оқибатларини бартараф этишга устувор аҳамият бериш зарурлигини эслатиб туради”, деб таъкидлади операцион тизим ишлаб чиқарувчиси.
Жорий йилнинг 19 июль куни Windows операцион тизимидаги глобал носозлик банк, авиакомпания, оммавий ахборот воситалари ва бошқа қатор соҳалардаги компанияларнинг фаолиятини қийинлаштирди. Испания, Берлин, Австралия аэропортлари, Туркиянинг Turkish Airlines, АҚШнинг American Airlines, United Airlines, Delta Airlines, Allegiant, Sun Country, Frontier каби қатор авиакомпаниялар ўз рейсларини кечиктиришга мажбур бўлди.
“The Verge” портали Windows тизимидаги носозлик BSOD деб номланувчи тизимда ишлайдиган қурилмаларни юклашда юзага келган жиддий хатолик оқибатида юзага келганини ёзган. Глобал узилишлар фонида Microsoft акциялари нархи деярли 3 фоизга арзонлашди.
Бундай узилишлар МДҲ давлатлари, хусусан Ўзбекистонда кузатилмади. Кейинроқ “The Guardian” газетаси Windows базасидаги технологияларнинг глобал узилишидан зарар кўрган барча тизимларнинг тўлиқ функционаллигини тиклаш бир неча ҳафта давом этиши мумкинлиги ёзди.
Компаниянинг корпоратив хавфсизлик ва операцион тизимлар бўйича вице-президенти Дэвид Вестон эса CrowdStrike тезда хатони топганини ва ўша куни ўз маҳсулотига тузатиш киритганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Microsoft носозликдан жабрланган компанияларга ёрдам бериш учун юзлаб дастурчиларни сафарбар қилган.
LiveБарчаси