WBO'га янги президент тайинланди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO) 76 ёшли раҳбари Франсиско Валькарсел ташкилотнинг 37 йиллик конгрессида ўз хоҳиши билан президентликдан кетди. Бу ҳақда WBO матбуот хизмати хабар берди. 

Ташкилотга президент сифатида юрист, Густаво Оливьери тайинланди ва Валькарсел 30 йиллик фаолияти якунланди. Оливьеридан ташқари Мигель Анхель Котто, Оскар Де Ла Хойя, Хуан Мануэль Лопес ва Насим Ҳамид каби афсонавий чарм қўлқоп усталари президентликка ўз номзодини илгари сурди. 

1996 йилдан бери ташкилот президентлигига ўз номзодини қўйиб келаётган Валькарсел бу сафар ҳам ташкилот раҳбари этиб тайинланиши кутилганди, бироқ у ўз номзодини охирги саккиз йил давомида WBO адвокати бўлиб фаолият юритган Оливьерига бўшатди.

Маълумот учун, WBO'га 1988 йилда асос солинган. WBO профессионал бокснинг энг муҳим тўрт ташкилотидан бири ҳисобланиб, ташкилот бош биноси Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳрида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бутунжаҳон бокс ташкилоти Франсиско Валькарсел Густаво Оливьери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг