Янгиланган WBO рейтингида ўзбекистонлик боксчилар нечанчи ўриндан жой олди?

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO) декабрь ойи учун янгиланган рейтинги эълон қилинди. Рейтингдан умумий 5 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди.

Биринчи ўта енгил вазнда Ҳасанбой Дўсматов 8-ўринда қайд этилган бўлса, яқиндагина жанг ўтказиб, ғалабага эришган Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 6-ўринни эгаллади. Ўта енгил вазн тоифасида Олимжон Назаров 5 поғона пастлаб 7-ўриндан жой олган бўлса, яримўрта вазнда Шаҳрам Ғиёсов тўрт поғона юқорилаб, 3-ўринга чиқиб олди. Супер ўрта вазн тоифасида жанглар ўтказадиган Бектемир Мелиқўзиев эса икки поғона кўтарилишга эришди ва 7-поғонага жойлашди.

Таъкидлаш жоиз, бир неча кун олдин мексикалик Кевин Гонсалесни мағлуб этган Аҳмадалиев “Boxrec P4P” рейтингида машҳур боксчилар Райан Гарсия ва Артур Бетербиевни ортда қолдирди. Ҳозирда Аҳмадалиев рейтингда 29-ўриндан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиев Ўзбекистонга қайтиб келгани ва Тапалес-Иноуэ жанги ғолибига ўзгача тайёргарлик кўриши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Муроджон Аҳмадалиев Ҳасанбой Дўсматов Бутунжаҳон бокс ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг