WBC Руфат Рисқиев ва Муҳаммадқодир Абдуллаевни тақдирлади
Спорт
−
15 Ноябрь 2023
10671Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Бугун, 15 ноябрь куни мазкур жанг кечасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) президенти Маурисио Сулаймон, ташкилотнинг бошқа расмийлари, WBC'нинг йиллик 61-Конвенциясида иштирок этиш учун айни кунларда Тошкентда бўлиб турган бир қатор бокс афсоналари, Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси расмийлари, ўзбекистонлик профбоксчилар ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.
Анжуман аввалида WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзбекистонлик бокс афсонаси Руфат Рисқиевга WBC'нинг махсус медалини топширди ва ўз тилакларини билдирди.
Шунингдек, ўзининг 50 ёшини нишонлаётган яна бир ўзбекистонлик боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевга тўн кийдирилди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь