WBA ва IBF келишуви: Аҳмадалиевнинг мутлақ чемпионлик жанги ортга сурилди

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида WВА ва IBF йўналишлари чемпиони ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиевнинг (10-0, 7КО) ўзининг WВА “Super” камари ҳимояси учун мажбурий даъвогар Ронни Риосга (33-3, 16КО) қарши жанг қилади. Ушбу қарор Аҳмадалиевнинг IBF камари мажбурий ҳимояси учун реклама ҳуқуқларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижаларидан сўнг чиқарилган.

Ахмадалиев мажбурий ҳимоя даъволарига дуч келган, чунки WВА ва IBF бир неча ҳафта ичида чемпионлик унвонини ҳимоя қилишни талаб қилган. Риос Аҳмадалиев билан режалаштирилган жангда иштирок эта олмаганидан сўнг ўз ўрнини сақлаб қолган ҳолда ўз ўрнида қолиши ҳар икки ташкилот томонидан келишиб олинган. Риос ўшанда коронавирусга чалинган ва “Эм-жей” ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Хосе Веласкесни мағлуб этиб камарларини сақлаб қолганди.

Аслида Аҳмадалиев WBC ва WBO чемпиони Стивен Фултон билан мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилиши айтилаётган эди, бироқ амалда ундай бўлмайдиган кўринади.

Жанг бошланишига қадар WВА Азат Ованнисянни (20-3, 16КО) навбатдаги мажбурий даъвогар сифатида эълон қилди. Бироқ санкция органи Аҳмадалиев-Риос жанги қайта режалаштирилгани учун 90 кунлик муддатни белгилаганига тушунтиришлар берилмади.

IВF эса аллақачон Ахмадалиев-Тапалес жангига буйруқ берган эди, ҳатто Марлон Тапалес жамоаси сессияни давом эттиришни талаб қилганига қарамай, масалани чуқурроқ ҳал қилиш учун 18 январь куни бўлиб ўтадиган пул маблағлари бўйича аукционни кечиктирди.

Риос ҳозирда тўртта ғалабадан иборат серия қайд этмоқда, шу жумладан ўтган февраль ойида Калифорниянинг Индио шаҳрида ўтган ўн раундлик жангда Оскар Негрете устидан ғалаба қозонган. Олдинроқ унга Брэндон Фигероа билан тўқнаш келиш буюрилган эди, у бошқа йўналишдан юрган ва охир-оқибат WВC камари учун курашиш ва WВА унвонининг иккинчи даражали версиясидан воз кечган.

Watch Akhmadaliev vs. Velasquez: Highlights Online | DAZN BH

Филиппинлик Тапалес (35-3, 18КО) энди WВА ва IBF йўналиши бўйича супер енгил вазн тоифаси чемпиони Муроджон Ахмадалиев ва Ронни Риос беллашуви ғолибини кутиши керак бўлади. MP Promotions, Canman Boxing, Shapiro Sports ва Viva Promotions томонидан “кўтар-кўтар” қилинган даъвогар 2019 йил декабрь ойида IBF чемпионлиги учун курашда Рёсуке Ивасага мағлуб бўлганидан сўнг, кетма-кет икки марта ғалаба қозониб яна даъвогарга айланди.

Akhmadaliev-Tapales IBF Title Fight Tabled; Akhmadaliev To Next Face Ronny  Rios In WBA Mandatory | Fightaverse

Маълумот учун, 2020 йил январь ойида Аҳмадалиев ўзининг саккизинчи профессионал жангида америкалик Дениэль Романни мағлуб этиб, WВА ва IBF йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионига айланган ҳамда ушбу вазнда энг кам жанг ўтказиб чемпион бўлган боксчи сифатида эътироф этилган. 

У ҳаваскор боксда 2016 йилги Олимпия ўйинларида бронза, 2015 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медаль совриндори, шунингдек, Осиё чемпиони бўлган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев WBA IBF Ронни Риос Стивен Фултон

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг