WBA Аҳмадалиев - Иноуэ жангига яна бир бор буйруқ берди
Спорт
−
06 Сентябрь
9668Бутунжаҳон бокс ассоциацияси иккинчи енгил вазнда ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва япониялик Наоя Иноуэ жангига буйруқ берди. Бу ҳақда “Matchroom Boxing” промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Х саҳифасида маълум қилди.
“Иккинчи энг енгил вазн тоифасида Иноуэ учун ягона жанг қолди. Бу ҳақиқий жанг бўлади! WBA жангни белгилади... вақти келди!”, деб ёзди Хирн.
Мазкур вазн тоифасида WBC, WBO, IBF, WBA (Super) камарларини эгаллаб турган Иноуэ 3 сентябрь куни австралиялик Ти Жей Дохенини еттинчи раундда техник нокаутга учратганди.
Муроджон Аҳмадалиев эса айни дамда WBA йўналиши бўйича Наоя учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. WBA ташкилоти аввалроқ ҳам бу икки боксчининг жанги учун расман буйруқ берган, аммо ўшанда томонлар келишувга эриша олмаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь